“Навбаҳор” Тошкентда назорат ўйини ўтказади

Биринчи босқич баҳслари якунига кўра, кучли олтиликдан ўрин олган "Навбаҳор" иккинчи босқич учрашувларига тайёргарлик асносида Тошкентда бир қатор назорат баҳслари ўтказишни режалаштирган. Ҳозирча спарринг-рақиблар маълум эмас.

“Лочинлар” пойтахтимизда 31 августгача йиғин олиб боришади. Шундан сўнг, жамоа аъзолари Мустақиллик байрами муносабати билан 2 кунлик таътилга чиқишади. 3  сентябрдан эса машғулотлар Наманганда давом эттирилади.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!