"Навбаҳор" Туркиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди

Хабарингиз бор, Наманганнинг “Навбаҳор” клуби айни пайтда Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда. Мазкур йиғин доирасидаги илк назорат-синов баҳсини “лочинлар” бугун Руминиянинг “Университатя Клуж” клубга қарши ўрказишди.

Учрашувда Славко Лукич томонидан киритилган гол "Навбаҳор"га ғалаба келтирди.

Эслатиб ўтамиз, наманганликлар Анталияда яна 2 та ўйин ўтказишни режалаштиришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!