
“Навбаҳор” ҳимоячиси Ғиёсжон Комилов “Қўқон-1912”да
Фарғона шаҳрида мавсумга тайёргарликни олиб бораётган “Қўқон-1912” жамоаси таркибига Ғиёсжон Комилов келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўтган мавсумда Наманганнинг "Навбаҳор" клубида ишончли ўйин кўрсатган ҳимоячи, бош мураббий Нўъмон Ҳасановнинг назарига тушди. Айни пайтда Комилов жароҳатдан сўнг якка тартибда машғулотларда иштирок этмоқда.
Агар шифокорлар рухсат беришса, ҳимоячи "Вилоят ҳоким кубоги-2018" турнирида қўқонликлар сафида дебют учрашувини ўтказиши мумкин.
Комментарии