"Навбаҳор" майдонни ёмонлаган Арвеладзега Наманган ФА вице-президентидан жавоб

Кеча Наманганнинг “Навбаҳор” клуби янги бош мураббийи Андрей Канчельскис иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Наманган вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Сариков ҳам иштирок этди. Шамшод Сариков журналистлар саволларига жавоб берди.

- “Пахтакор” устози Шота Арвеладзе Намангандаги “Марказий” ўйингоҳ майсасидан жорий мавсумдаги Наманганда ўтказилган баҳслардан кейинги матбуот анжуманида нолиганди. Майдон ҳолатини яхшилаш борасида қандайдир ишларни амалга ошириш режаси борми?

Ш.Сариков: - Наманганда “Пахтакор”га қарши ўтган учрашувлардан сўнг сўнг пойтахтликлар устози Шота Арвеладзе майдон майсаси ҳақида салбий фикрлар билдирганди. Биринчи ўйиндан кейин майдон чимидан нолиган мутахассис, бир ярим ойдан сўнг яна Наманганга келиб, майдон ҳолати ҳақида яна гапирди. Ҳар қандай футбол мутахассиси ҳам бир ярим ой ичида майсани аъло даражада келтириш мумкин эмаслигини яхши билади. Яъни қисқа вақт оралиғида бу ишни қилиш жуда мушкул. Бунинг учун ҳеч бўлмаганда камида олти ой ёки бир йил вақт кетади. Бу ҳақда жуда кўп бора бош қотирдик. Бу масала бўйича ҳозирда айрим ташкилотлар билан музокара олиб бормоқдамиз. Тез кунларда Қаршидаги “Марказий” ўйингоҳ майдони билан шуғулланган мутахассислар Наманганга етиб келишади. Айни дамда келгуси йилнинг июнь ойи охирига қадар ўйингоҳ чимини яхши ҳолатга келтиришни ўйлаб турибмиз. Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида фойдаланилган майдон чимларидан олиб келиш режалаштирилган. Ҳозирда Косонсойдаги стадион ҳолатини ҳам ўрганмоқдамиз ва иш режасини ишлаб чиққанмиз. Яқин кунларда бу масала ҳам ўз ечимини топади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!