Назорат ўйини. "Қизилқум" қозоқ клубини енгди

Навоийликларнинг бу галги рақиби Қозоғистоннинг “Тараз” клуби бўлди. Муросасиз кечган баҳсда навоийликларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 76-дақиқасида Элгужа Григалашвили томонидан киритилган гол "олтин изловчилар"га ғалаба келтирди. Грузиялик ҳужумчи жамоадоши Шерали Жўраевдан тўпни қабул қилиб олгач, ўзига хос тарзда рақибнинг 2-3 нафар футболчисини алдаб ўтиб, жарима майдончасига кириб борди ва тўпни узоқ бурчакка жойлаб қўйди-1:0.

Назорат ўйини

"Қизилқум" (Ўзбекистон) - "Тараз" (Қозоғистон) 1:0

Гол: Элгужа Григалашвили (76)

"Қизилқум": Черемисин, Убайдуллаев, Каримов,Қамбаров, Ярашев, Усмонов, Бойматов, Бойдуллаев, Саноев, Леука, Григалашвили.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!