“Нефтчи”га қарши ўйин олдидан “Сўғдиёна”да 3та йўқотиш бор

  • 30 сентябрь, 2018, 18:50
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлига 25-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини қабул қилади. Айни кунларда ушбу учрашувга "Сўғдиёна" тайёргарликни давом эттирмоқда. Сергей Лушчан бошчилигида жамоа ҳар куни икки маҳал машғулотларни олиб бормоқда.

Tecno

Сариқ карточкалари 4 тага етганлиги сабабли Тохир Шамситдинов ва Сардор Азимов ўйинни ўтказиб юборади. Элёр Орифов жароҳати сабаб жамоа машғулотига қўшилганича йўқ. Қолган барча футболчилар ўйинга жиддий тайёргарлик олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Сўғдиёна”-“Нефтчи” баҳси 2 октябрь куни соат 18:00 да “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!