Неймар "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда ПСЖга ёрдам беролмаслиги мумкин

ПСЖ клуби кеча Франция кубогининг 1/16 финал босқичи доирасида "Страсбур"га қарши баҳсда жароҳат олиб майдонни тарк этган Неймарнинг аҳволи борасида расмий баёнот берди.

“Дастлабки тиббий текширувлар натижасида Неймарнинг ўнг оёқ суякларидаги жароҳат қайталанганини аниқланди. Уни тезроқ сафга қайтариш учун ҳар қандай даволаш муолажалари ўтказилиши эҳтимолдан ҳоли эмас”, - дейилади расмий баёнотда.

Энди Неймар 12 февраль куни "Манчестер Юнайтед"га қарши УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи дастлабки учрашувида жамоасига ёрдам беролмаслиги мумкин.

Маълумот учун, 26 ёшли бразилиялик футболчи жорий мавсум ПСЖ сафида жами 23та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 20та гол ва 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!