Неймар Мессини футбол тахтидан ағдара бошлади
Бугун жаҳоннинг энг кучли футболчиси ҳақидаги саволга футбол мухлислари ва мутахассислар Лионель Месси ёки Криштиану Роналду деб жавоб беришга ўрганиб қолган. Дарҳақиқат, бу икки буюк футболчи қарийб ўн йилдан буён "Олтин тўп" ва дунёнинг энг кучли футболчиси мавқеи учун ўзаро рақобатлашиб келмоқда.

Ҳозир "Гуанчжоу Эвергранд" жамоасини бошқараётган Бразилия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Луиз Фелипе Сколари тез орада Неймар жаҳон футболи қиролига айланишига ишонч билдирмоқда.

- Криштиану Роналу ва Лионель Месси одатдагидек энг зўр футболчи номи учун ўзаро курашаверади, лекин тез орада Неймар ҳар иккисини футбол тахтидан ағдаради, - деди Луис Фелипе Сколари. - Ҳозир биз португалиялик ва аргентиналик футбол юлдузининг сўна бошлаётган фаолиятини ва Неймар даврининг бошланишига гувоҳ бўлмоқдамиз. Неймар мен билган футболчилар орасида энг зўри.

Шундай бўлса-да, Неймарнинг ўзи камтарлик юзасидан энг зўр футболчи Лионель Месси эканини таъкидлашдан чарчамайди. Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси тўпурарлик борасида шахсий рекордларини ўрната бошладигани ҳақида ҳам хабар тарқатилган эди.

SPORTS.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)