Неймар
Ads

ПСЖ клуби форварди Неймар жорий йилги “Олтин тўп” соврини учун асосий даъвогарларни айтиб ўтди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

26 ёшли бразилиялик футболчининг сўзларига кўра Криштиану Роналду (“Ювентус”), Лионель Месси (“Барселона”) ва Килиан Мбаппелардан (ПСЖ) бири ушбу совринни қўлга киритишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ France Football нашри томонидан таъссис этилган ушбу соврин бу сафар “Атлетико” клуби ва Франция терма жамоаси форварди Антуан Гризманнга берилиши борасида хабарлар тарқалган эди.