Неймар ПСЖ президенти билан келишиб олди

ПСЖ форварди Неймар клуб президенти Носир Ал-Хелаифи билан ўзининг трансфер баҳоси борасида келишиб олди. Бу ҳақда SER нашри хабар бермоқда.

Унга кўра келаси ёз 26 ёшли футболчини сотиб олишни истаган клуб парижликлар ҳисоб рақамига нақд 220 миллион евро тўлаб қўйиши керак бўлади.

Айтиш лозимки, баъзи манбааларга кўра Неймар яна Ла Лигага қайтишни истамоқда. Унга "Барселона" ва "Реал" клубларидан қизиқишлар бор.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Неймарни 2017 йил “Барселона”дан 222 миллион евро эвазига харид қилган эди. Бу эса айни дамда жаҳон трансфер рекорди ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!