Неймарнинг ўғли қайси футболчини ёқтиради?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франциянинг ПСЖ клуби форварди Неймар ўзининг 7 ёшли ўғли Дэйва Лукка да Силва Сантоснинг кумири кимлигини айтди.

“Мбаппе ўғлимга жуда ёқади. Мен уни машғулотларга олиб келгандим, у эса ҳар доим Килиан ҳақида гапирди. У кейинчалик мактабдаги ўртоқларига кўрсатиш учун Мбаппе билан суратга тушишни хоҳлади. Ўғлим орзусига етишди ва бу уни жудаям хурсанд қилди”, - дейди бразилиялик футболчи.

Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсум ПСЖ сафида жами 8та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!