Нигина Абдураимова учун Мумбайдаги эртак якунланди
Ҳиндистоннинг Нави Мумбай шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида ўтаётган “Фьючерс” туркумига кирувчи халқаро турнир қизғин паллага кирди.

Мусобақанинг жуфтлик баҳсиларининг чорак филан босқичида ҳамюртимиз Албина Хабибулина ва россиялик Екатерина Яшина тандеми яна бир теннисчимиз Нигина Абдураимова ҳамда қирғизистонлик Ксения Палкинани 7:6, 6:4 ҳисобида таслим қилди.

Яккалик баҳсларида эса Нигина чорак финал чиптаси учун кечган учрашувда грузиялик Марьям Болквадзега ҳар иккала сетда 1:6 ҳисобида таслим бўлди.