Нигора Турсунқулова: "Таэквондода Осиё қитъасида доимо рақобат кучли"

Хабар берганимиздек, айни кунларда Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида таэквондо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун бўлиб ўтган беллашувларда Нигора Турсунқулова -67 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди.

Ушбу муваффақиятдан кейин 19 ёшли спортчимиз спортчимиз мусобақа таассуроти ва келгусидаги режалари хусусида тўхталиб ўтди.

"Катталар ўртасида иккинчи бор Осиё чемпионлигини қўлга киритишим. Бу йилги чемпионат ҳам қийин бўлди. Таэквондода Осиё қитъасида доимо рақобат жуда кучли. Бизни олдинда Гран-при мусобақалари кутиб турибди. Мана шу йирик мусобақалар олдинда кутиб турган Осиё ўйинларига муносиб тайёгарлик кўришимизга асос бўлади", – дейди Нигора Турсунқулова.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!