Никита Рафалович якуний Гран-прининг бронза медали учун жанг қилади

Хабар берганимиздек, БААнинг Фужайра шаҳрида таэквондо бўйича Гран-при туркумига кирувчи мусобақаларнинг финал турнири старт олган. Ушбу мусобақада йил давомида энг кўп рейтинг очколарини жамғарган 16 спортчи иштирок этиши мумкин. 

Регламентга кўра, биринчи кун дастурида барча вазн тоифаларида саралаш баҳслари ўтказилиб, бугун фақат медаллар учун кечадиган жанглар бўлиб ўтади. Ушбу дастурга терма жамоамиздан -80 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Никита Рафалович етиб келган. 

Никита дастлаб Германия сўнг АҚШ терма жамоаси вакилларини мағлуб этиб, ярим финалда россиялик Максим Храмцовга имкониятни бой бериб қўйди. Финал Гран-прида бронза медали 1 та ва юртдошимиз шоҳсупага кўтарилиш учун нариги ярим финалда енгилган ивуарлик Чек Сиссени мағлуб этиши талаб этилади. 

GP-Final-Evening22.11.2018-12

Эслатиб ўтамиз, Рафалович ўтган йили Абижа шаҳрида кечган якуний Гран-прида ҳам бронза медали билан тақдирланган эди. Афсуски, ушбу мусобақада қатнашган терма жамоамизнинг бошқа вакиллари Дмитрий Шокин ва Нигора Турсунқулова медаллар учун курашдан эрта чиқиб кетишди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!