"Ницца" Балотеллининг нархини эълон қилди

"Ницца" ҳужумчиси Марио Балотелли яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғида катта эҳтимол билан жамоани тарк этади.

Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра француз клуби 29 ёшли италиялик футболчини тахминан 1,5 - 3 млн евро атрофига пулламоқчи. Унга эса ҳамон “Марсель” асосий даъвогар бўлиб турибди. Марселликлар Балотеллини ўтган ёздаёқ ўз сафларига қўшиб олишглари мумкин эди. Аммо, якунда томонлар ўзаро келишувга эриша олишмаганди.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Балотелли фаолиятини ўз ватанида давом эттиришни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг жамоадан кетишига асосий сабаб сифатида бош мураббий Патрик Виейра билан келиша олмай қолганлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!