Номаълум шахслар Икардининг оиласига ҳужум қилишди

Номаълум шахслар "Интер" форварди Мауро Икардининг оила аъзоларига ҳужум қилишди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра безорилар аргентиналик футболчининг хотини Ванда Нара бошқараётган автомобил тошбўрон қилишган ва воқеа жойидан ғойиб бўлишган. Айтиш лозимки машина ичида болалар ҳам бўлган. Маълумотларга қараганда бу вазиятда ҳеч ким жабр кўрмаган.

Безорилар ушбу воқеани “Интер”нинг уй стадиони ҳисобланган "Жузеппе Меацца" стадиони олдида амалга оширишган.

Эслатиб ўтамиз, Икарди сўнгги пайтларда “нерадзуррилар”нинг шартномани узайтириш борасидаги таклифини рад этиб келмоқда. Ванда Нара эса нафақат унинг хотини, балки агенти ҳамдир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!