Чемпионликни бой берган Гвардиолага ҳеч ким кутмаган клубдан иш чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хосеп Гвардиола жорий мавсум якунланишини билан “Манчестер Сити”ни тарк этиши ҳақидаги маълумотлар тобора кўп тарқатилмоқда.

Шу билан бирга унинг келажагига оид хабарлар ҳам чиқа бошлади. Жумладан, Хосеп Гвардиола фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

Touchline нашри маълумотига кўра, испаниялик мутахассис катта эҳтимол билан Манчестер клубини тарк этади. Гвардиолани “Ан-Наср” жамоа бошқарувига олиб келишга жиддий  қизиқиш билдирмоқда. Бу жамоада Криштиану Роналду тўп сурмоқда.

Саудия клуби испаниялик мураббийга йилига 150 миллион долларлик шартнома (бонуслардан ташқари) таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити”ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида “шаҳарликлар” олти марта Англия Премьер-лигаси, беш марта Лига кубоги, уч марта Англия кубоги ва Англия Суперкубогини ютган.

Шунингдек, манчестерликлар бир мартадан Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!