Новак Жокович франциялик теннисчини 12-маротаба енгди
Сербиялик теннисчи Новак Жокович Шанхайда ўтаётган эркаклар ўртасидаги "Мастерс" мусобақасида учинчи даврага чиқди.
Новак мусобақанинг иккинчи даврасида франциялик Жереми Шардини 6:3, 7:5 ҳисобида таслим қилди. Бу ғалаба Жокович ва Шарди ўртасидаги 12 ўйиндир. Ушбу баҳсларнинг барчасида сербиялик теннисчининг қўли баланд келган.
Энди Н.Жокович "Shanghai Rolex Masters" турнирининг учинчи даврасида италиялик Марко Чеккинато ва кореялик Хён Чон учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.
Фикрлар