Новак Жокович испаниялик футболчи Жерар Пике таклифига кўнмаяпти

"Дэвис Кубоги" мутассадиларидан бири испаниялик футболчи Жерар Пике сербиялик Новак Жоковичнинг мазкур мусобақани янги форматда ўтишини истамаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

"Новак ATP ўйинчилари иттифоқи президенти ва у уларнинг истагини доимо ҳимоя қилади, бу эса нормаль ҳолат. Биз икки йил олдин Лондонда ўтган якуний турнирда илк маротаба кўришганмиз. Мен у билан доимо ҳаққоний бўлиб гаплашганман ва бу доимо иш берган.

Бизнинг кўп фикрларимиз жуда ўхшаш, лекин менинг ва унинг истагига қараб қарор чиқариш тўғри бўлмайди. Биздан ташқари ATP ва ITF да ҳам бир қатор раҳбарлар бор. Мен Рафаэль Надаль, Доминик Тим, Марин Чилич каби бир қатор машҳур теннисчилар билан гаплашдим уларда янги мусобақада иштирок этиш хоҳишлари мавжуд. Ҳозирда турнирларда 200, 300, балк, 400 нафар теннисчи иштирок этади уларнинг ҳам ўз фикрлари ва мақсадлари бор. Лекин нимадандур воз кечишга тўғри келади",  –дейди Пике.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!