Нойер "Бавария"нинг омадсизликлари ҳақида гапирди
Мюнхеннинг "Бавария" клуби дарвозабони Мануэль Нойер кеча Бундеслиганинг 7-турида "Боруссия" Мюнхенглабдахга (0:3) қарши баҳсда учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биз ўйинни яхши бошладик аммо, кераксиз вазиятда гол ўтказиб юбордик. Шундан сўнг ҳам биз вазиятни тўғрилашга ҳаракат қилдик, бироқ ҳужумда ҳеч нарса қила олмадик. Ўтган ўйинларда ҳам бизда кўплаб вазиятлар бўлган эди, лекин уларни голга айлантира олмадик. Бугун эса хатто вазиятлар ҳам бўлмади. Бу “Бавария” эмас”, - дейди тажрибали дарвозабон.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" чемпионатнинг аввалги турида Берлинда "Герта"га (2:0) имкониятни бой бериб қўйган эди.
Фикрлар