Нойер Германия терма жамоасидаги фаолиятини давом эттирмоқчи

Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер “немис машинаси”нинг ЖЧ-2018да муваффақиятсизликка учраганига қарамай терма жамоада фаолиятини давом эттирмоқчилигини айтди.

“Бўлиб ўтган воқеаларда жавобгарликни ўз зиммамизга олишимиз лозим. Биз муваффақиятсизликка учрадик. Лекин мен бу билан тўхтаб қолишни истамайман ва терма жамоадаги фаолиятимни давом эттирмоқчиман”, - дейди Нойер.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги жаҳон чемпионлари ўз юришларини мусобақанинг гуруҳ босқичидаёқ якунлашга мажбур бўлишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!