Нўъмон Ҳасанов: Бу ҳали ҳаммаси эмас

CHERY AUTO

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 2-тур ўйинлари старт олди. Навоийнинг "Қизилқум" клуби ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Tecno

Ушбу ўйиндан сўнг меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Қўқон клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Олдинги турда Бухорода мағлубиятга учраган эдик. Ўша баҳсда ҳам ёмон ўйнамадик. Лекин иккинчи таймда гол ўтказиб юбордик. Бу сафар ҳам гарчи сафарда тўп сурган бўлсак-да, ғалаба қозона олдик. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз. Ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Улар бизни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келишмоқда.

“Қизилқум” ҳақида гапирадиган бўлсам, яхши шаклланган жамоа. Тажрибали футболчилар бор “Қизилқум” сафида. Навоийликларга кейинги ўйинларда омад тилайман. Хамид Актамов яхши мутахассис, ўйламанки жамоани қийин вазиятдан олиб чиқиб кета олади.

Бугунги ғалабадан қизил карточка ҳам муҳим аҳамият касб этди. Тенг кучли жамоалар ўртасидаги баҳсда бир киши кам бўлиб қолиш мағлубият билан тенгдир.
Жавоҳир Сидиқов: - Чиройли ўйин бўлди. Мухлислар шиддатли баҳснинг гувоҳига айланишди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушганди. Боиси, бу жамоалар олдинги турда мағлубиятга учрашганди. Бизда ғалаба бўлган иштиёқ кучли эди. Жамоамиз ҳужумкор ўйин намойиш этмоқда. Бугун ҳам иккита ҳужумчи билан майдонга тушдик ва максимал даражада тўп суришга ҳаракат қилдик. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Яхши ўйинларимиз ҳали олдинда деб ўйлайман", - деб айтбиб ўтди Ҳасанов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!