Нўъмон Ҳасанов: Игорь Таранни ҳали кўрасизлар

CHERY AUTO

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 4-тур ўйинлари давом эттирилди. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида мезмонлар устози Нўъмон Ҳасанов ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Tecno

"Бугун дерби бўлди. Ҳақиқий жанг бўлди. "Навбаҳор" ҳимоявий ўйнаб, қарши ҳужумда ўйнашини билар эдик. Бугун ҳам шундай ўйин кўрсатишди. Футболчиларда босим бўлди. Ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд эта олдик. Болаларга раҳмат айтаман. Менга бугун футболчиларимнинг кичик пасслар билан яхши ўйнашгани ёқди. 

"Навбаҳор"да 3-4 та тез, кучли футболчилар бор, келгуси ўйинларда уларга омад тилайман. 

"Навбаҳор"ни чарчаб қолишини кутдик. Танаффусда тезкор Муҳаммаданас ва Қувондиқни майдонга туширдик. Ўйинни кучайтириш учун.

Биринчи таймда Тарандан яхши ўйин намойиш этган футболчи кўрмадим.Тўпни ўзида ушлаб туриши яхши бўлганлиги учун, уни майдонга туширдим. Тўғри, сўнгги 10 дақиқада у ҳақиқатдан ҳам чарчаб қолди. Аммо,  ҳали Таранни кўрасизлар. 40-60 даража бўлади, уни ўшанда кўрасизлар", - деб айтиб ўтди Ҳасанов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!