Нўъмон Ҳасанов: Мерзляковнинг хатоси қимматга тушди
"Очиғи бундай натижадан сўнг одам бир нима дейишга ҳам ҳайрон бўларкан. Бугун футболчиларимга ғалабадан бошқа натижа бизни қониқтирмаслигини уқтирган эдим. Тайёргарлигимиз ҳам шунга яраша бўлган эди. Ўйин давомида футболчилар майдонда кўплаб вазиятларни яратишди, бироқ якунловчи зарбаларда аниқлик етишмади, баъзи ҳолларда эса омад биздан юз ўгирди.
Учрашув сўнггида тажрибали ҳимоячимиз Александр Мерзляков жуда қўпол хатога йўл қўйди ва натижада рақибларимиз иккинчи голни киритиб ғалаба қозониб кетишди. Бугун футболчиларим мен кутган ўйинни кўрсата олишмади", - деди Ҳасанов.
Фикрлар