Нурмагомедов ва Макгрегор мухлислар учун очиқ матбуот анжумани ўтказади

UFC россиялик чемпион Хабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор ўртасидаги жанг олдидан ўтказиладиган тадбирларни рўйхатини маълум қилди. Жанг 6 октябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

Режага кўра, 3 октябр куни бу жангчилар ўртасида мухлислар ва ОАВ ходимлари учун очиқ машғулот ташкил қилинади. Унда шунингдек, Тони Фергюсон ва Энтони Петтис ҳам иштирок этишади.

4 октябр куни эса мухлислар учун Хабиб, Конор ва UFC бошлиғи Дана Уайт иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!