ОЧЛ-2019: "Пахтакор" - "Эйр Форс". Матнли онлайн трансляция
“Пахтакор” ОЧЛ саралаш баҳслари доирасида Ироқнинг “Эйр Форс” жамоасини қабул қилмоқда.
- 94'
Ҳакам томонидан қўшиб берилган икки дақиқа якунига етди. Ўйин тугади. "Пахтакор" ОЧЛдаги юришини давом эттиради.
- 92'
Жарима майдони яқинида Машариповга қўполлик ишлатди, аммо ўйин тўхтатилмади. Оширилган тўпни эса Ҳамробеков ноаниқ тепди. Тўп тўсинга тегиб майдонни тарк этди.
- 89'
Эҳтиёт бўлиш керак. Рақиб жамоа ҳужумни кучайтирди ва ҳаттоки, жарима майдонигача кириб келишди.
- 87'
ГОЛ! Бурчак зарбасидан сўнг "шерлар" жарима майдонида пала-партишлик юзага келди. Бу вазиятдан ироқликлар унумли фойдаланишди. Хаммади Аҳмад чалқанча усулда дарвозани ишғол қилди.
- 84'
ГГГООООЛЛЛЛ! Марат Бикмаев жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга оширди ва тўп ён тўсинга тегиб дарвозадан жой олди. 2:0.
- 83'
Иброҳим Байеш огоҳлантирилди. "Пахтакор" жарима зарбаси ишлаб олди.
- 81'
Зарбааа! Афсус қулай вазиятда турган Маратнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Бундан олдин қанот ҳаками байроқчасини кўтариб бўлган экан.
- 78'
ГГГГГООООООЛЛЛЛЛЛ!!!! Машарипов ўнг қанотдан оширилган зарбани ажойиб тарзда дарвозага йўллаб қўйди. Ҳисоб 1:0.
- 74'
Моҳид Зоҳирнинг жароҳати ўйинни давом эттиришга йўл қўймади. У шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди. Унинг ўрнига ўйинни Аҳмад Кадим тугатиб қўяди.
- 70'
Ана холос! Зарбалар бўйича яққол устунлик "шерлар" томонида. Бироқ гол уриш учун қанча зарба керак бўларкин?! Бир ҳужумнинг ўзида икки-уч марта кетма-кет зарбалардан наф йўқ ҳозирча.
- 67'
Ўйин темпи бироз ошди. Асосан мезбонларнинг позицион ҳужуми охирига етмай қоляпти.
- 64'
Рақиб дарвозаси олдида юзага келтирилган қулай вазиятда футболчилар зарба бера олишмади.
- 62'
Марат яна бир қулай вазиятни қўлдан юой берди. Негадир бугун унинг омади келмаяпти.
- 63'
Салмон Уильямс ўрнига Али Юсуф майдонга тушди.
- 61'
Жасурбек Яхшибоев ўрнига Достонбек Ҳамдамов майдонга тушди.
- 59'
"Пахтакор" адашмасак ўнинчи бурчак зарбасини амалга оширди, аммо гол йўқ.
- 56'
"Эйр Форс"нинг ҳам ҳужумлари кўпайди. Бироқ бу хавфли вазиятларгача етиб бормаяпти.
- 53'
Бикмаев чап қанотдан жарима майдонига кириб келиб кучли зарба йўллаган эди, аммо у ноаниқ чиқди.
- 46'
Иккинчи бўлимга старт берилди.
- 45+24'
Биринчи бўлимга якун ясалди. Ҳозирча ҳисоб очилмади. 0:0. 15 дақиқа танаффус.
- 45+23'
Ироқликларнинг кам сонли ҳужумларидан бирини дарвозабон бартараф этди.
- 45+20'
Устунлик мезбонларда. Рақиб жамоа ҳотиржам ўйинни давом эттирмоқда.
- 45+18'
Ҳамробеков огоҳлантирилди.
- 45+14'
Энди катта саҳнага Черан чиқишга уриниб кўрди, бироқ ҳар доимгидек унинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 45+11'
Зарббаааааа!!! Бикмаев ва Яхшибоев кетма кет зарба йўллашди. Бироқ бу зарбага ҳимоячилар тўсиқ бўлишди ва дарвоза чизиғидан қайтаришди.
- 45+10'
Нотиқнинг зарбасидан кейин Қувватов тўпни ушлаб олди.
- 45+5'
Егор Кримец Машариповга аниқ пас узатди ва Жалолиддин Файзиевни жарима майдони ичига киришини таъминлади. Файзиев оширган тўпга унинг жамоадошлари етарлича кучли зарба бера олмади.
- 45+1'
Бош ҳакам биринчи бўлим тўхталишлари учун нақд 24 дақиқа қўшимча вақт қўшиб берди.
- 45+1'
Мезбонларнинг навбатдаги бурчак зарбаси бесамар кетди.
- 41'
"Пахтакор" икки марта гол уриш учун яхши вазиятга эга бўлганди. Аммо бунда бироз аниқлик етишмади.
- 39'
Ана холос! Рақиб футболчилари жарима зарбаси жойи ўзгариб қолганини ҳакамга билдиришмоқда, ваҳоланки, тўп ўйин тўхтатилмасдан олдин қўйилган жойидан қимирлатилмаган.
- 38'
Ниҳоят муаммолар бартараф этилди. Футболчиларнинг ўйинни қайта бошлашига рухсат берди ҳакам.
- -'
Барча совуб қолди. Ироқлик футболчилар исиниб олишлари учун курткаларини кийиб олишди.
- -'
Ўйинда ҳамон кутилмаган танаффус. Ҳакамлар футболчиларни чақириб дам олиб туришга таклиф қилди. Мураббийлар эса майдон четида футболчиларга кўрсатмалар бера бошлашди.
- 23'
Ана холос! Ўйин тўхтаб қолгани сабабли футболчилар чигалёзди машқларини бошлаб юборишди.
- 21'
Тузатишлар ишлар ҳамон давом этмоқда. Мухлислар зерика бошлаганларини билдиришмоқда.
- 18'
Майдонда қизиқ ҳолат. Бош ҳакам суғориш тизими охиригача ўчирилмагани учун ўйинни тўхтатди ва сантехникларни чақирди. Айни дамда бу муаммони бартараф этиш ишлари кетмоқда.
- 15'
Рақиб футболчиси Машариповга нисбатан қўполлик ишлатди ва бош ҳакам жарима зарбаси белгилади. Дарвозагача 22-25 метр. Тўп олдида жабрланувчининг ўзи.
- 13'
Ўйин темпи юқори эмас.
- 10'
"Эйр Форс" жонланди ва майдоннинг иккинчи ярмига ўта бошлади, аммо "шерлар" уларнинг ҳужумларини жарима майдонига етиб келмасидан бартараф этмоқда.
- 8'
Ўйин асосан майдоннинг ярмидан давом этмоқда. Ироқликлар қарши ҳужумга чиқиш учун қулай вазиятни кутаётгандек.
- 6'
"Пахтакор" тўпга эгалик қилмоқда ва бутун майдон бўйлаб позицион ҳужум ташкил қилишга уринмоқда. Бироқ ҳозирча рақиб жарима майдонига киришнинг уддасидан чиққани йўқ.
- 3'
Дастлабки дақиқалардан ҳар икки жамоа эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда. Кураш асосан майдон марказида кечмоқда.
- 1'
Ўйинга старт берилди.
Фикрлар