ЎФА "Қизилқум”"ни жиддий огоҳлантирди

Бунга қадар клуб йиллар давомида ўз футбол академиясини бунёд этиш масаласини пайсалга солиб келди. Энди эса “Қизилқум” ЎФА қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол академиясининг Навоий филиали билан ҳамкорлик шартномасига эга.

Ўтган мавсумда “Қизилқум” клубининг уй стадиони майсаси қониқарли кўринишга келтирилганди. Айни вақтда клуб чимни яхши ҳолатда сақлашнинг техник чораларини кўрган. Стадионни ёритиш тизими минимум талабга мос келади. ПФЛ комиссияси бу борада мартга яқин ўзининг якуний хулосасини тақдим этади.

Унга қадар эса “Қизилқум” ўз штаби, футболчилар, мураббийларни ПФЛ рўйхатидан ўтказиши мумкин. Бунда клуб ПФЛ томонидан тақдим этилган шартномалардан фойдаланади ва регламентда талаб қилинган барча шартларга риоя қилади. 

Шунингдек, “Қизилқум” футбол клуби ЎФА томонидан жиддий огоҳлантирилади. 2018 йил якунларига кўра ОФК шубҳали деб топган ўйинларнинг аксар қисмида “Қизилқум” футбол клубининг номи кўрсатилган. Улар гарчи фактлар билан исботланмаган бўлса-да, бундай рўйхатда бир клуб номининг қайта ва қайта келиши жуда шубҳалидир. 2019 йилги мавсумда клуб раҳбарияти бу масала юзасидан тегишли чораларни кўрмаса ва аҳвол шу тақлид давом этса, ЎФА жамоага нисбатан жиддий санкциялар қўллайди. Бунинг учун ташкилотга ОФК томонидан тақдим этилган шубҳалилар рўйхатида бир неча бор қайд этилишнинг ўзи кифоя. “Қизилқум” Суперлига талабларини қониқарли бажаргани каби, соғлом рақобат масаласида ҳам энг тўғри йўлдан юриши шарт. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Searcher Man
01/02/2019 18:54
ОФК берган руйхатда факат Кизилкум эмасдику, колган командаларни качон очиклайсизлар?