ЎФА ҳамда "JAKO" ўртасида шартнома имзоланди (фотогалерея)

Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоалар учун сифатли экипировкалар етказиб берувчи бир қатор хориж компаниялари билан музокаралар олиб боиб, якунда Германиянинг машҳур JAKO (“ЯКО”) компанияси билан ҳамкорлик бўйича келишувга эришгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Бугун Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда JAKO компанияси томонидан ўзаро ҳамкорлик бўйича келишув имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда МОҚ президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, "JAKO" (“ЯКО”) компанияси вакили Фредди Жон Пол ҳамда миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер иштирок этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!