ЎФА томонидан ОФКнинг халқаро “А” сертификати учун мураббийлик ўқув курси ўтказилмоқда
Ўзбекистон футбол ассоциацияси майдонида ОФКнинг халқаро “А” сертификати учун мураббийлик ўқув курси бўлиб ўтмоқда. Ушбу ўқув курси 18 ноябрь кунига қадар давом этади. Ўқув курсида 24 нафар мураббий иштирок этяпти.
Ўқув курсини ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов олиб бормоқда. Унга координатор Ойбек Давлетмуратов ёрдам беряпти. Ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаганлар 2019 йилдан бошлаб Про-лигада бош мураббий, Суперлигада ёрдамчи мураббий, терма жамоаларда эса мураббий бўлиб ишлаш ҳуқуқини қўлга киритадилар.
Ушбу ўқув курсларида яқин ўтмишнинг машҳур футболчилари, ҳозирги кунда мураббийлик соҳасида фаолият олиб бораётган Темур Копадзе, Виктор Карпенко, Асрор Алиқулов, Неъматулло Қуттибоев, Хайрулла Каримов, Абдумажид Тоиров каби футболчилар иштирок этишяпти.
Ўқув жараёнида назарий ва амалий машғулотлар олиб борилмоқда. Ўқиш якунида иштирокчилар амалий ва назарий имтиҳонлар билан бирга ўзларига юклатилган вазифани тақдимот шаклида ҳимоя қилишади.
Фикрлар