ОФК Президенти Ўзбекистон Футбол Ассоциациясини кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклади
Ортда қолаётган йил мобайнида Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси юртимизда футболни ривожлантиришга қаратилган бир қанча лойиҳа ва дастурларни амалга татбиқ этди.
Осиё Футбол Конфедерацияси Президенти Шайҳ Салмон бин Иброҳим ал Ҳалифа Ўзбекистон Футбол Ассоциациясига Янги йил байрами муносабати билан мактуб йўллаб, янги йилда ва яқинлашиб келаётган Осиё Кубогида улкан муваффақиятлар тилади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
Эътиборингизга хат матнини ҳавола этамиз:
“Осиё Футбол Конфедерацияси номидан Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси аҳил жамоасига бахтли ва омадли Янги йил тилашга ижозат бергайсиз.
Бирдамлик ва барқарорлик эвазига 2018 йилда ҳам Осиё футболининг майдон ичида ва унинг атрофида ҳам олға интилиб, янги марраларни забт этаётганига гувоҳ бўлдик.
Эндиликда мен Бирлашган Араб Амирликлари майдонларида ўтадиган Осиё Кубоги билан бошланадиган янги 2019 йилни янада интиқлик билан кутяпман.
Сизга бахт ва омад тилайман.
Энг илиқ тилаклар билан
Шайҳ Салмон бин Иброҳим ал Ҳалифа".
Фикрлар