ОФК президенти Умид Аҳмаджоновга миннатдорчилик билдирди

Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа 26 сентябрь куни Тошкентда ўтган ижроқўм йиғилиши муносабати билан ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновга миннатдорчилик билдириб ўтди.

"Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти жаноб Умид Аҳмаджоновга!

Осиё футбол конфедерацияси ҳамда ўз номимдан 26 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган тарихий ОФК ижроқўмининг йиғилиши вақтида ижроқўм аъзоларига кўрсатилган самимий меҳмондўстлик, уларга яратилган шарт-шароитлар учун ташаккур изҳор қиламан.

Осиё футболи раҳбарияти биринчи марта Тошкент шаҳрида меҳмон бўлди. Тадбир давомида халқингизнинг бизга бўлган илиқ муносабати бизни ҳайратга солди. Сафар давомида Ўзбекистон ҳукумати ҳамда Сиз томонингиздан футболга берилаётган эътиборнинг гувоҳига айландик.

Сизга яна бир бора миннатдорчилик изҳор қилган ҳолда, кейинги ойда Куала-Лумпурда бўлиб ўтадиган ОФК конгресcида Сизни сабрсизлик билан кутиб қоламиз.

Барча самимий тилаклар ила,
Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа", - дейилади миннатдорчилик мактубида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!