“Обод” ўртоқлик ўйинида Қозоғистон клубини мағлуб этди

 

Кеча “Обод” жамоаси янги мавсумга тайёргарлик жараёнидаги илк ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Клуб расмий сайтида ёзилишича, Қозоғистоннинг “Махтаарал” клубига қарши назорат баҳси голларга бой ўтиб, беллашувда тошкентликлар ғалаба нашидасини сурдилар. Айтиш керак, “Обод” мураббийлар штаби мазкур ўйинда кўрикдан ўтаётган футболчиларнинг хизматидан фойдаланди. Ҳисобни Анвар Раҳимов пенальтидан унумли фойдаланган ҳолда очди. Шундан сўнг, Ҳумоюн Абдуалимов ва Санжар Тўрақулов меҳмонлар дарвозасини яна икки бор ишғол қилди. “Махтаарал” аъзолари вакилларимизнинг уч голига икки тўп билан жавоб қайтарди. Шу тариқа учрашув жамоамизнинг ғалабаси билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, “Обод” жамоаси навбатдаги назорат учрашувини 14 январь куни “Пахтакор”га қарши ўтказади.

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ

ОБОД - МАХТААРАЛ (Қозоғистон) -3:2 (2:1)

10 январь. "Обод" майдони.

Бош ҳакам: Дмитрий Пислегин.

Голлар: Анвар Раҳимов, Ҳумоюн Абдуалимов, Санжар Тўрақулов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!