Оғир атлетика. Жаҳон чемпионатининг сўнгги олтин медали Эрон терма жамоасига насиб этди

Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Бироз аввал эркаклар ўртасида вазни 105 кг.дан юқори бўлган спортчиларнинг баҳси тугади. 

Кескин ва муросасиз кечган беллашувда Эрон терма жамоаси вакили Али Довуди олтин медални қўлга киритди. Унинг икки кураш бўйича қайд этган натижаси 419 кг. 399 кг натижа кўрсатган Арманистон ва Покистон терма жамоаси вакиллари кумуш ҳамда бронза медаллирини бўлишиб олдилар. 

Оғир атлетика. Ёшлар ўртасида ЖЧ. 

Эркаклар, +105 кг

1. Али Довуди (Эрон) – 419 кг (192 кг + 227 кг)

2. Вараздат Лалаян (Арманистон) – 399 кг (177 + 222)

3. Муҳаммад Нух Батт (Покистон) – 399 кг (171 + 228)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!