Оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатига тайёрлар

Ушбу нуфузли мусобака спортнинг мазкур тури буйича Токио 2020 Олимпия ўйинлари учун лицензия тақдим этувчи дастлабки мусобақа ҳисобланади. Чемпионатда жаҳоннинг 88 мамлакатидан 604 нафар спортчи иштирок этиши кутилмоқда.

Эътиборлиси, жахон чемпионатида биринчи марта беллашувлар янги вазн тоифаларида ўтказилади.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда: -61 кг, -67 кг, -73 кг, -81 кг, -96 кг, -109 кг ва +109 кг.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда: -49 кг, -55 кг, -59 кг, -64 кг, -76 кг, -87 кг ва +87 кг.

Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида қуйидаги таркибда қатнашади:

Эркаклар:

-61 кг: Адҳамжон Эргашев
-67 кг: Достон Ёқубов
-73 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
-89 кг: Суннатилло Ўсаров
-89 кг: Зайнобиддин Маҳамадаминов
-102 кг: Акбар Жўраев
-109 кг: Руслан Нурутдинов
+109 кг: Рустам Джангабаев

Аёллар:

-55 кг: Муаттар Набиева
-64 кг: Кумушхон Файзуллаева
-81 кг: Турсуной Жабборова
-87 кг: Долера Давронова.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!