Олимпиада-2018. Боксчимиз Жаҳонгир Раҳмонов бронза медалини қўлга киритди

Мусобақада ўзбекистонлик ёш спортчилар ҳам муваффақиятли иштирок этмоқдалар. Бироз аввал бокс баҳсларида ҳамюртимиз совриндорлар қаторидан ўрин олди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

-69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жаҳонгир Раҳмонов бронза медали учун кечган жангда озарбайжонлик Нижат Ҳасановни мағлубиятга учратди ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Ушбу медаль Ўзбекистон терма жамоаси учун Аргентина Олимпиадасидаги 13-медаль бўлди. Айни пайтда Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобида 4 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медаллари мавжуд. 1 та олтин ва 1 та бронза медали микст баҳсларида қўлга киритилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!