Олимпия терма жамоамиз бугун Вьетнамдаги халқаро турнирда иштирокини бошлайди
Аввал хабар берганимиздек, 1997 йил ва ундан кейин туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Вьетнамдаги мусобақада иштирок этади.
Бугун футболчиларимиз гуруҳдаги илк ўйинларини ўтказадилар. Ушбу баҳсда терма жамоамизга уммонлик футболчилар рақиблик қиладилар. Учрашув Тошкент вақти билан соат 14:30да бошланади.
Футболчиларимизнинг навбатдаги ўйинлари Фаластин ва Вьетнам терма жамоаларига қарши бўлади.
Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз Вьетнамдаги халқаро турнирга қуйидаги таркибда жўнаб кетган:
Дарвозабонлар:
Ҳамраев Дилшод (“Навбаҳор”)
Каримов Сарвар (“Қўкон-1912”)
Ҳимоячилар:
Алижонов Илҳом (“Насаф”)
Абдуллаев Иброҳим (“Сурхон”)
Исмаилов Эргаш (“Бухоро”)
Ҳошимов Дониёр (“Металлург”)
Насруллаев Шерзод (“Насаф”)
Рустамов Ойбек (“Қўкон-1912”)
Ярим ҳимоячилар:
Исмоилов Аброрбек (“Нефтчи”)
Қодирқулов Санжар (“Бунёдкор”)
Азимов Сардор (“Сўғдиёна”)
Нуруллоев Суҳроб (“Металлург”)
Аҳмадов Жаҳонгир (“Пахтакор”)
Тўхтасинов Нурилло (“Сўғдиёна”)
Икромов Фарруҳ (“Бунёдкор”)
Абдуллаев Абдулла (“Бунёдкор”)
Йўлдошев Иброҳим (“Металлург”)
Амонов Азизбек (“Локомотив”)
Ҳужумчилар:
Холтўраев Жасур (“Шўртан”)
Тўраев Акобир (“Бухоро”)
Фикрлар