Олий Лига. "Максам-Чирчиқ" қийинчилик билан "Нафис"ни мағлуб этди

Мини-футбол бўйича Олий Лига жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати баҳслари давом этмоқда. 
Бугунги кун дастуридан ўрин олган илк учрашувда “Максам-Чирчиқ” жамоаси Самарқанднинг “Нафис” клубига қарши тўп сурди.


Қизиқарлик кечган учрашувда эса 4:3 ҳисоби қайд этилди. Хусусан, чирчиқликлар сафида М.Гуляев, Б.Аҳмедов, М.Алихўжаев ва Т.Тўрақуловларнинг урган голларига самарқандлик фуцитзалчилардан Р.Исматуллаев ва Д.Хайдарқуловлар жавоб қайтришди.
Шунингдек, ушбу  “Максам-Чирчиқ” аъзоси Баҳодир Аҳмедов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.


Олий лига 1-тур, 6-кун
22.01.2017
"Максам-Чирчиқ" - "Нафис" 4:3
Голлар: М.Гуляев 13, Б.Аҳмедов 15, М.Алихўжаев 28, Т.Тўрақулов 31 - Р.Исматуллаев 10, Б.Аҳмедов 37 (авт.), Д.Хайдарқулов 40

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!