Олмалиқ мотокросс бўйича мусобақаларга мезбонлик қилмоқда

Олмалиқ шаҳрида мотокросс бўйича Ўзбекистон биринчилиги ва чемпионати 3-босқич ва финал баҳслари бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақада Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм, Тошкент вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан 102 нафар (шулардан 2 нафари қиз болалар) иштирокчи ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда.

Кеча 65 см/куб, 125 см/куб ва 350 см/куб ҳажмли техникалар иштирокида мусобақалар бўлиб ўтди.

Бугун эса ёшлар иштирокида 85, 125 см/куб ҳажмли ва катталар ўртасида 500 ҳамда 750 см/куб ҳажмли классларга старт берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!