"Олтин тўп" соҳиби ЖЧ-2018да кимлар фаворит эканлигини айтди
1994 йилги “Олтин тўп” соҳиби Христо Стоичков ёзда Россия яшил майдонлари мезбонлигида ўтадиган мундиалда кимлар фаворит эканлиги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
Болгариялик футбол афсонасининг сўзларига кўра ушбу жаҳон чемпионатида Бразилия, Аргентина, Уругвай, Германия, Испания ва Франциянинг имкониятлари бошқаларникига нисбатан юқорироқ.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 мусобақалари 14 июндан 15 июлга қадар Россиянинг 11та шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар