Омон Ғофуров: Миш-мишлар асоссиз, ҳозир ҳам ПФЛда ишимни давом эттиряпман

Куни кеча ПФЛ бош директорининг ўз лавозимини тарк этган ҳолда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг вице-президенти сифатида ишга киришгани ҳақидаги хабарлар ҳам мухлисларни беэътибор қолдиргани йўқ. Ўз навбатида Омон Ғофуров SPORTS.uz муҳбири билан суҳбатда мазкур масалага ҳам ойдинлик киритиб ўтди

"Йўқ, бундай ўзгариш бўлмади. Ҳозир ҳам профессионал футбол лигасида ўз ишимни давом эттиряпман. Бу бўлмаган гап", - дейди ПФЛ бош директори.

Омон Ғофуров билан уюштирилган суҳбатнинг тўлиқ матнини тез орада сайтимизда ўқишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!