Ўқ отиш. Ўзбекистонлик спортчи Жаҳон кубогида иштирок этмоқда

CHERY AUTO

Германиянинг Зуль шаҳрида ёшлар ўртасида ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги ўтказилмоқда. Эътиборли томони, ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик иқтидорли спортчи, Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиби Зайнаб Пардабоева ҳам иштирок этмоқда.

Tecno

Ҳамюртимиз пневматик милтиқда 10 метрли нишонга ўқ отиш бўйича ўтган ВП-6 машқида 621,4 натижани қайд этиб, ўзининг шахсий рекордини янгилади. Бу натижа аёллар ўртасида Ўзбекистон рекорди ҳисобланади. Шу вақтга қадар Ўзбекистон рекорди Лондон олимпиадаси иштирокчиси Сакина Мамедовага (620,6 натижа) тегишли эди.

Маълумот учун, аёллар ўртасидаги ВП-6 машқида спортчилар 1 соат 15 дақиқа ичида кетма кет 60 та ўқни нишонга отишлари лозим.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию