"Ўқувчилар олимпиадаси"да энг кучли волейболчилар жам бўлишади

Хабарингиз бор, яқин кунларда  Жиззах вилоятида "Баркамол авлод-2017” спорт мусобақалари ўтказилади.

Ўзига хос “кичик олимпиада”  мусобақаси сифатида ном қозонган ушбу турнирда 901 нафар спортчи 17 спорт тури бўйича 186 та медаллар шодаси учун кураш олиб боришади.

Наманган шаҳрида ўтган волейбол бўйича “ўқувчилар олимпиадаси”нинг минтақавий саралаш ўйинларининг ғолиблари аниқланди. Унга кўра, қизлар ўртасида Наманган, Андижон, Хоразм ва Фарғона спортчилари финал йўлланмасини қўлга киритди.

Шунингдек, ўғил болалар баҳсида эса Қашқадарё, Навоий, Андижон ва Фарғона спортчилар бошқалардан кучлироқ эканликларини амалда исботлай олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!