Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон ёшлари Қирғизистон ёшларини мағлуб этди

 

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон U-20 ҳамда Қирғизистон U-20 терма жамоалари ўзаро дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказишди.

Баҳс Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган ўйинда вакилларимиз сўнгги дақиқада Акбар Усмонов томонидан қайчи услубида киритилган супергол эвазига ғалабани илиб кетишди.

Ўртоқлик учрашуви
12.03.2017
Тошкент, "Ўзбекистон" спорт мажмуаси

Ўзбекистон U-20 - Қирғизистон U-20 5:4

Голлар: Р.Исматуллаев 6, Х.Эркинов 15, А.Байбурин 26, А.Муҳаммадиев 39, А.Усмонов 40 - А.Турсунов 7, 31, 36, Д.Исаков 19

Ўзбекистон U-20: 1.Рамил Алмамедов, 21.Дониёр Маҳмудов, 1.Мирислом Миралиев, 2.Шоҳжаҳон Шоназаров, 3.Олим Воҳидов, 4.Асли Муҳаммадиев, 5.Дониёр Тоҳиров, 6.Меҳрож Худойбердиев, 8.Хусниддин Нишонов, 9.Равшан Исматуллаев, 10.Тимур Сайдуллаев, 11.Илҳом Ҳамроев, 13.Акбар Усмонов, 14.Хушнур Эркинов, 15.Артур Аминов, 29.Алиакбар Байбурин.

Қирғизистон U-20: 16.Нурултан Абасов, 11.Мирлан Холдубаев, 19.Дамир Исаков, 12.Актаи Таштанов, 7.Акубек Уулу Анарбек, 15.Нурсултан Абдудаев, 3.Эмир Жетубаев, 10.Мамат Холдошов, 9.Азимхан Юнусов, 17.Арстанбек Турсунов, 21.Тумарбек Макеев, 5.Канаи Нусупов, 1.Ҳалил Борошонов.

Огоҳлантириш: А.Анарбек 33

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!