Осака мусобақасида японлар тенгсиз бўлди

Бугун Япониянинг Осака шаҳрида дзюдо бўйича Катта дубулғё туркумига кирувчи мусобақа якунига етди. 3 кун давом этган мусобақада япон дзюдочиларига тенг келиб бўлмади. 

14 вазн тоифасида кечган баҳсларнинг 11тасида мусобақа мезбонлари зафар қучган. Фақат 3 вазнда Канада, Голландия ва Куба терма жамоалари ғалаба қозонди. Умумжамоа ҳисобида эса Япониядан кейин терма жамоалар худди шу тартибда жойлашди. Канада ва Голландия ҳисобида 1тадан кумуш медаллари ҳам мавжуд. 

қвақ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!