Осиё Кубоги-2007да Ўзбекистон қандай натижа қайд этган?
Ads

Бугун ўн олтинчи Осиё Кубоги старт олади. Шу пайтга қадар ўтказилган қитъа биринчиликларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси олти бор иштирок этган.

Вакилларимиз 1996 йил Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган чемпионатдан бошлаб ҳозиргача мунтазам тарзда қатнашишмоқда.

Ўзбекистон МТЖнинг 1996 йилги Осиё Кубогидаги иштироки қандай бўлган?

2000 йилги Осиё Кубоги Ўзбекистон учун қандай ўтган?

Биз учун 2004 йилги Осиё Кубоги қандай ўтган? (Бекзод Исаев блоги)

Қуйида ҳамюртларимизнинг Осиё Кубокларидаги иштирокига тўхталиб ўтамиз.

XIV ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ. 2007 ЙИЛ

Терма жамоамиз ушбу турнирдаги иштирокини россиялик мутахассис Валерий Непомняший қўл остида бошлаб плей-офф йўлланмасини муаммосиз қўлга киритганди. Бироқ, Непомняший соғлигидаги муаммолар туфайли ўз лавозимини тарк этишга мажбур бўлганди. 2007 йилда термамиз бош мураббийи деб Рауф Инелеев эълон қилинди.

Мусобақани ўтказилиши туб сонли йилларга кўчирилгани туфайли саралаш босқичига 2005 йилда старт берилганди, аммо биз ўз юришимизни 2006 йилда "F" гуруҳида бошладик.

22.02.2006. Ўзбекистон - Бангладеш 5:0

Голар: Александр Гейнрих 10, 52, Сервер Жепаров 24, Максим Шацких 34, 84

01.03.2006. Қатар - Ўзбекистон 2:1

Голлар: Билол Муҳаммед автогол 20

16.08.2006. Ўзбекистон - Гонконг 2:2

Голлар: Анваржон Солиев 18, Максим Шацких 35

6.09.2006. Гонконг - Ўзбекистон 0:0

11.10.2006. Бангладеш - Ўзбекистон 0:4

Голлар: Илёс Зейтуллаев 11, Улуғбек Бақоев 18, Сервер Жепаров 22, Максим Шацких пенальти 39

15.11.2006. Ўзбекистон - Қатар 2:0

Голлар: Леонид Кошелев, Илёс Зейтуллаев

Гуруҳда Қатардан сўнг иккинчи ўринни эгаллаб ОЧ-2007га бориш имкониятига эга бўлдик.

ОЧ-2007 7-29 июль кунлари Индонезия, Малайзия, Вьетнам ҳамда Таиланд давлатларида ўтказилганди. Биз "С" гуруҳда кураш олиб бордик.

11.07.2007. Эрон - Ўзбекистон 2:1

Гол: Резаи автогол 16

14.07.2007. Ўзбекистон - Малайзия 5:0

Голлар: Максим Шацких 10, 89, Тимур Кападзе 30, Улуғбек Бақоев 45, Азиз Ибрагимов 85

18.07.2007. Ўзбекистон - Хитой 3:0

Голлар: Максим Шацких 72, Тимур Кападзе 86, Александр Гейнрих 90

Гуруҳда Эрондан сўнг икки ўринни қўлга киритиб плей-оффга чиққанмиз.

22.07.2007: Саудия Арабистони - Ўзбекистон 2:1

Гол: Павель Соломин 81

Вакилларимиз арабларга имкониятни бой беришди.

Ироқ ОЧ-2007 турнири финал учрашувида саудияликларни 1:0 ҳисоби билан мағлуб этиб, биринчи маротаба Осиё чемпионига айланди.

Бронза медаллари Японияни енгган Жанубий Кореяга насиб қилди.

Мусобақанинг энг яхши футболчиси Ироқ термаси аъзоси Юнис Маҳмуд. Осиё чемпионатининг энг яхши тўпурарлари Юнис Маҳмуд, Ёссир Ал Қаҳтони (С.Арабистон) ҳамда Наохиро Такахара (Япония) деб топилганди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98