Осиё Кубоги-2019 мусобақасидаги жамоаларнинг шиорлари билан танишинг!
Хабарингиз бор, январь ойида БААда Осиё Кубоги мусобақаси старт олади. ОФК расмий сайти жамоаларнинг шиорини тақдим этди.
“А” гуруҳи
БАА: “Бизнинг вақтимиз келди”
Таиланд: “Чансуек. биргаликда бир тану бир жон бўлиб”
Ҳиндистон: “Кўк йўлбарслар - миллат умиди”
Баҳрайн: “Ҳеч қачон “ҳеч қачон” дема”
“В” гуруҳи
Австралия: “Қаҳрамонлар юксалади”
Сурия: “Битта жамоа. Битта миллат. Битта Сурия”
Фаластин: “Биз ғолиб бўламиз. Биз - Фаластинмиз”
Иордания: “Иорданияни фахрланишга мажбур қил”
“С” гуруҳи
Жанубий Корея: “Биз қизиллармиз”
Хитой: “Бир хил орзу учун курашиб”
Қирғизистон: “Оқ лочинлар”
Филиппин: “Иложи йўқ иш орзусида”
“D” гуруҳи
Эрон: “80 миллион одам. Бир миллат. Битта юрак уриши”
Ироқ: “Шерлар ҳамиша ғолиб чиқишади”
Вьетнам: “Олтин юлдуз жангчилари”
Яман: “Ҳеч қачон таслим бўлма”
“Е” гуруҳи
Саудия Арабистони: "Саҳродан қитъа тахти сари"
Қатар: "Биз ва миллатимиз ажойиблигидан фахрланамиз"
Ливан: "Сидрлар* келмоқда"
КХДР: "Чхоллима* руҳи билан"
*Сидр – Ливан рамзи бўлган дарахт.
*Чхоллима – афсонавий корея қанотли оти.
“F” гуруҳи
Япония: “Барчани ҳурмат қилиб, ҳеч кимдан қўрқмай”
Ўзбекистон: “Биз шу ердамиз. Ўзбекистон”
Уммон: “4 миллион юрак, битта орзу”
Турманистон: “Яшил майдон, яшил жамоа, яшил Туркманистон"
Фикрлар