Осиё чемпионати кашфиётларидан бири янги мавсумни "Андижон" сафида ўтказадиган бўлди

Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган ва ўз сафига янги футболчиларни қўшиб олаётган "Андижон" яна бир йирик трансферга йўл урди.

Яқиндагина якунига етган Осиё Кубогида мазмунли ўйин намойиш этиб, мухлисларни хурсанд қила олган Қирғизистон терма жамоаси аъзоси, Аҳлиддин Исроилов “Андижон” жамоаси билан шартнома имзолади.

Эслатиб ўтиш лозимки, Исроилов Қирғизистон миллий терма жамоасининг Осиё кубогидаги тарихий биринчи голи муаллифи ҳисобланади.

Маълумот учун:

Аҳлиддин Исроилов.

Амплуаси: Ярим ҳимоячи.

Ёши: 24 ёш (1994 йил, 16 сентябр).

Ўйнаган жамоалари: “Динамо-2” (Киев) 2012-2016, “Черкаский” (Днепр) 2016-2017,

“Нерока” (Ҳиндистон) 2017, “ПСИС Семаранг” (Индонезия) 2018.

Миллий терма жамоа сафида турли мусобақаларда жами 14 та учрашувда майдонга тушиб, битта тарихий голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Лео Месси
06/02/2019 09:39
Зўр трансфер бўлди ома. Молодец
Камолдин Абу Абдуллох
06/02/2019 01:46
Омад