Осиё кубоги-2019. Гуруҳ босқичининг энг чиройли голи аниқланмоқда, улар орасида Ўзбекистон дарвозасига киритилгани ҳам бор

CHERY AUTO

Ортда қолган 36 учрашув давомида мухлислар бир-биридан қизиқарли ўйинлар гувоҳига айланишди. Айниқса, бу борада голларнинг ўрни бўлакча.

Tecno

ОФК расмий сайти хам шуларни инобатга ҳолда гуруҳ босқичида киритилган 10 та голни саралаб олди ва улар орасидан энг чиройлисини аниқламоқда. Этиборлиси, улар орасида 3-тур доирасида кеча бўлиб ўтган Япония - Ўзбекистон беллашувида Цукаса Шиотани томонидан киритилган гол ҳам ўрин олган.

Бундан ташқари, туркманистонлик Арслонмурот Амоновнинг илк турда Японияга киритган тўпи ҳам рўйхатдан ўрин олган.

Ушбу ҳавола орқали эса энг чиройли голга овоз бериш имкониятига эгасиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!