Осиё кубоги. Эрон Ироқ билан дуранг ўйнади, Вьетнам Яманни енгди
Shahzod
Ҳозиргина Осиё кубоги-2019 3-туридан ўрин олган икки ўйин ўз ниҳоясига етди.
Эрон бу тур Ироқ билан куч синашди. Жанговар руҳда кечган учрашувда эса нурсиз дуранг натижа қайд этилди. Натижада Карлуш Кейруш бошқарувидаги форслар 7 очко жамғарган ҳолда қўшимча кўрсаткичларга кўра, гуруҳда биринчи бўлди.
Ҳудди шунча очкога эга бўлган Ироқ эса 2-поғонани эгаллади. Параллель равишда кечган Вьетнам - Яман баҳсида эса Шарқий осиёликлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.
{game}2757649{/game}
{game}2757648{/game}


Изоҳлар (0)