Осиё кубоклари тарихи ҳақида маълумотлар
Осиё футбол конфедерациясида қитъа мамлакатлари клублари ўртасидаги турнир 1967 йилдан бошланган. Дастлабки турнир ОСИЁ КЛУБЛАРИ ЧЕМПИОНАТИ дея номланган. Бу ном остида қитъа клублари 1971 йилгача мусобақалашишган. 1972-1985 йиллар давомида Осиёда клублар ўртасида мусобақа ўтказилмаган. 1986 йилдан ОФК иккита йирик турнирга асос солган. Ўз мамлакатида чемпион бўлган клублар ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАРИ КУБОГИда иштирок этган бўлса, кубок соҳиблари ОСИЁ КУБОК ЭГАЛАРИ КУБОГИда баҳс юритишган.
Қитъа миқёсидаги ҳар икки турнир 2002 йилга қадар мунтазам ўтказилган. 2002 йилдан эса ҳар икки турнир бирлаштирилиб ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАРИ ЛИГАСИга асос солинди. 2008 йилдан бошлаб бу турнир янада такомиллаштирилди ва Осиё рейтингида юқори ўринда бўлган жамоалар ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИда қатнашадиган бўлди. Рейтингда пастроқ бўлган жамоалар учун эса 2004 йилда ташкил этилган ОФК КУБОГИ турнирида қатнашадиган бўлди.
Фикрлар